Xorazm viloyati, Bog'ot tumani Qoraqosh qishlogʼi mustaqillik mahallasi

  • Yangiliklar
  • 6-10-2023, 09:15

Tashrif

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган 14-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, у ердаги таълим сифати, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан мактабда дарс жараёнларида қатнашиб, ўқувчиларга экология соҳасидаги қонунчилик талаблари, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг ташкил этилиши, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунтиришлар берилиб, Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан ўқвчиларга "Қизил китоб" лар тарқатилди.

Ўқувчиларга "Қизил китоб" га киритилган ўсимлик ва хайвонот дунёси ҳақида гапириб берилиб, ўқувчиларнинг келгуси ишларига зафарлар тилади.



Manzil

  • Xorazm viloyati, Bog'ot tumani Qoraqosh qishlogʼi mustaqillik mahallasi
  • +998 (93) 468-81-88
  • info@bogot-txtb.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Yil dasturi

Maktab manzili