Xorazm viloyati, Bog'ot tumani Qoraqosh qishlogʼi mustaqillik mahallasi

Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади — қонун имзоланди

Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

➖ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

➖ педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

➖ педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

— Мураббий ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланиши мумкин.
Қонуннинг 4-моддасига асосан Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятни бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврида мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади. Мураббийликни амалга оширганлиги учун педагогнинг базавий лавозим маошига қўшимча ҳақ тўланиши мумкинлиги назарда тутилган.

❗️“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тўлиқ матни.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Manzil

  • Xorazm viloyati, Bog'ot tumani Qoraqosh qishlogʼi mustaqillik mahallasi
  • +998 (93) 468-81-88
  • info@bogot-txtb.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Yil dasturi

Maktab manzili